Путин, Пашинян ва Алиев 26 ноябрь куни Сочида музокаралар ўтказади.

0

Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасидаги уч томонлама музокаралар 2020 йил 9 ноябрь куни Тоғли Қорабоғ можароси ҳудудида ўт очишни тўхтатиш ва барча ҳарбий ҳаракатлар тўғрисидаги баёнот имзоланганининг бир йиллигига тўғри келди. Учрашув Россия раҳбари ташаббуси билан 26 ноябрь куни Сочида бўлиб ўтади – деб маълумот беради Кремль матбуот хизмати.

«Уч давлат раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрь ва 2021 йил 11 январдаги келишувлари ижросини кўриб чиқиш, шунингдек, иқтисодий ва транспорт алоқалари, минтақада барқарорликни мустаҳкамлаш ва тинч ҳаёт ўрнатиш бўйича кейинги қадамларни белгилаш режалаштирилган», — дейилади хабарда».

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here