Қидирув эълон қилинган қарздор қидириб топилгач, унга нисбатан қандай чора кўрилади?

0

– Фуқаролик судининг қарорига асосан собиқ турмуш ўртоғимдан алимент ундириш белгиланган эди, ҳозирда у Россия федерациясига кетганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Қарздор қидириб топилгач, унга нисбатан қандай чора кўрилади?

Жавоб: Мажбурий ижро бюроси томонидан “Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисида”ги МДҲ шартномасига асосан, суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган қарздорларни қидириш бўйича халқаро ҳамкорлик амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу ҳамкорлик асосида қарздор чет элдан топилиб, Ўзбекистонга олиб келингач, алимент қарздорлигини ихтиёрий тўламаган тақдирда, дастлаб унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига асосан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади, шундан кейин ҳам карздорлик тўланмаган тақдирда ЖКнинг 122-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, жавобгарлик масаласи ҳал қилинади, дея жавоб берди АОКАда ўтказилган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here