Терингизнинг қуришини олдини оладиган кундалик одатлар

0

Совуқ мавсумда тери қуриши ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ кузатилади. Бунинг олдини олиш учун қуйида тавсия этиладиган кундалик одатларга амал қилмоқ лозим.

Скраблардан ортиқча фойдаланманг

Скраб ёки пилингдан тез-тез фойдаланиш қуруқ тери билан курашаётган одамларнинг энг кенг тарқалган хатосидир. Аслида пилингдан халос бўлиш қуруқ тери муаммосини ҳал қилмайди, лекин пилинг уни шикастлайди, янада қуритади ва яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Бу кислотали скрабларга ҳам, пилингга ҳам тегишли. Мутахассислар уларни ҳафтасига икки мартадан кўп бўлмаган ҳолда ишлатишни қатъий тавсия қилади. Бу тери тозалиги учун етарли ва хавфсиздир.

Сулфатсиз тозалаш воситаларидан фойдаланинг

Сулфатлар нафақат шампунларда, балки тозалаш воситаларида ҳам бўлиши мумкин. Натрий Лаурилсулфат (sodium lauryl sulfate ёки SLS) самарали, аммо тозалаш воситаси учун зарур эмас. Чунки кун давомида тўпланган макияж қолдиқлари ва кирларни олиб ташлаш билан бирга, терининг ҳимоя тўсиғини ҳам тозалайди. Натижада терида қуруқлик, тирналиш хусусияти пайдо бўлади. Агар тозалаш воситасида сулфатлар борлиги аниқланса, хавотирга ўрин йўқ, вазиятни осонгина тузатиш мумкин. Косметик воситаларни сотиб олаётганда маҳсулот таркибини ўрганиб чиқишга одатланиш зарур.

Гўзаллик қоидасига амал қилинг

Ҳеч қандай ҳолатда кундалик гўзаллик қоидаларига амал қилишда танаффус қилмаслик керак. Ҳар қандай тозаловчи восита ҳатто яхши композицияга эга бўлса ҳам маълум даражада қуритади. Шунинг учун юзни ювгандан кейин дарҳол тонердан фойдаланиш лозим. Агар бир неча дақиқа ўтиб кетса, тери сувсизланиши ва натижада қуриши кузатилади. Айтганча, яна бир яхши одат, тонерни озгина нам терига қўллаш бу теридаги намликни сақлашга ва уни порлашига ёрдам беради.

Тунги кремдан фойдаланишни унутманг

Кўпчилик «тери нафас олиши керак» деган баҳона билан тунги кремни ишлатишдан бош тортади. Аслида, агар крем яхши таркибга эга бўлса, у ҳолда терини нафас олиш қобилиятидан маҳрум қилмайди, аммо крем суртмаслик тери қуришини сезиларли даражада оғирлаштиради. Шунингдек, кундузги кремни тунги крем сифатида ишлатиш ҳам тавсия этилмайди. Чунки улар турли хил композиция ва функцияларга эга ва бир-бирининг ўрнини боса олмайди.

Ҳар доим SPF кремидан фойдаланинг

Бутун йил давомида қуёшдан ҳимоя қилувчи кремни қўллаш кераклиги ҳақида қайта-қата айтилган, аммо кўпчилик бу маслаҳатни эътиборсиз қолдиришда давом этмоқда. Ультрабинафша нурлари тери учун зарарли: терини қуритади ва салбий таъсир кўрсатади, қариш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиради ва гиперпигментацияни қўзғатади. Бундан ташқари, қуёш нури терида микро ёриқлар пайдо бўлишига ва натижада  яллиғланишга олиб келиши мумкин. Шунинг учун SPF маҳсулотларини қишда ҳам эътиборсиз қолдирмаслик керак. Қуёшдан ҳимоя қилувчи енгил суюқлик деярли терида сезилмайди ва уни ультрабинафша нурларидан ишончли ҳимоя қилади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here