Тўлов-контрактни амалга ошириш муддати узайтирилиши кутилмоқда

0

Бугунги кунда кўпчилик талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчираётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатини узайтириш бўйича вазирлик томонидан тегишли таклифлар тайёрланди ва тўлов муддати узайтирилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Давлат комиссиясининг тегишли йиғилиш баёнига асосан республикамиздаги давлат олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йилнинг 20 ноябрь санаси этиб белгиланган эди.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here