«Улар мутлақо жирканч одамлар». Аброр Мухтор Алий пародист Рустамхўжанинг гапларига муносабат билдирди

0

У домлалар жанозага бориш учун пул сўрамаслигини таъкидлади
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ташкил этилган «Қуръон тажвидини ўргатиш» бўлими мудири ўринбосари Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) Рустамхўжа Усмоновнинг домлалар пул олиши ҳақидаги гапига муносабат билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Рустамхўжага ўхшаган одамлар пул учун ҳамма нарсага тайёр. Домла пародистни ўзида разиллик бўлгани учун бошқаларни шундай деб ўйлашини таъкидлади.

«3 кундан бери ҳамма менинг фикримни билмоқчи. Унинг кимлигини аввал айтганман. Улар инсонийлигини сотиб бўлган, пул учун ҳамма нарсага тайёр одамлар. У домлаларга осилиб, жанозага пул бермаса ўқимайди деб туҳмат қиляпти. Бизнинг имомларимиздан кимдир 500 доллар берсанг, тўйга бораман деб айтганини қаерда, ким менга гувоҳман деб айтиб бера олади? Имом домлалар бориб хизматини қилади. Берса олаверади лекин мана бунча деб ставка қўйган имом йўқ. Кимдир ставка қўйган бўлса у имом эмас. Ставкани шунга ўхшаш паразитлар қўяди. Тўйга боришдан аввал ‘Менинг нархим шуʼ дейди. Ўзи ростдан ҳам нархи шу бўлади. Бу ҳақида гапирсам оғзимни чайқагим келади, бу билан битта каридордан юриб, уйга бориб ғусул қилганман. Ички ишларга менинг устимдан шикоят қилибди. Мажбурлигимдан бордим. Бир қанча таниган танимаган одамлар жимгина йўқ қилиб юборайликми деяпти. Мендан фатво сўраманг, бизда самасуд йўқ. Лекин уларнинг разлоти маълум. Улар мутлақо жирканч одамлар. Уларнинг мавзуси билан масжидни ҳам ифлос қилмаслигимиз керак. Агар тавба қилмаса, улар жирканч ҳолатида қолади. Имомларни шундай деяптими демак, ўша разиллик унда бор» — дейди у.

loading...