Янги халқ таълими вазири Қаршидаги мактабда дарс ўтди

0

Аввалроқ халқ таълими вазирлигига янги раҳбар тайинлангани ҳақида ёзган эдик. 24 ноябрь куни вазир Бахтиёр Саидов Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 68-сонли мактабга борди.

Янги вазир ўқиш масканининг авария ҳолатида экани айтилган хабардан сўнг ушбу мактабга келган. Вазир ташриф давомида мактабни капитал таъмирлаш учун давлат инвестицион дастурига киритишини буюрди. Мактаб 2022 йилда қайта таъмирланиши керак.

Вазир ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, ўқувчиларга дарс ўтди. Саидов дарс давомида болаларга бугунданоқ келажак ҳақида ўйлашни ва қўйилган мақсадга эришиш учун ҳаракат қилишни маслаҳат берди. Ташриф якунига кўра вазир Қарши тумани халқ таълими бошқармасига раҳбарликка номзодларни беришни буюрди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here