Японияда дельта-штамм ўз-ўзидан йўқолди, олимлар ҳайратда…

0

Статистик маълумотларга кўра, Японияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сўнгги 3 ой ичида кунига 26 минг кишидан 45 кишигача камайган.

Ушбу ҳодисани ўрганишга киришган олимлар коронавируснинг дельта-штамми ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетаётганини аниқлашди.

Бироз олдин, Япониянинг Ниигата университети профессори Ицуро Иноуэ Японияда айланиб юрган коронавируснинг дельта-штамми ўзининг бир генида ҳаддан ортиқ мутациялар жамлаши оқибатида “ўзини ўзи тўғрилаш” хусусиятини йўқотган ва ўз ўзидан йўқ бўлиб кетганини маълум қилган эди.

Олим айтишига қараганда дельта штамм Японияда пайдо бўлган вақтида дастлаб унда жуда кўп мутациялар пайдо бўлган, лекин кейин бу жараён тўхтаган. Ўзгаришларнинг аксарияти вирус nsp14 оқсили генининг A394V бўлинмасида пайдо бўлган. Вирус ўз генидаги дефектларни тузатишга уриниш жараёнида кўпайиш хусусиятини йўқотган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here