Азиз Раметов қачон уйланади?

0

У аниқ санани отасининг туғилган кунида айтган.
Актёр Азиз Раметов Instagram саҳифасида тўйи қачон бўлиши ҳақида маълумот берди.

У ижтимоий тармоққа жойлаган постида отасини таваллуд айёми билан табриклади ҳамда тўйи 2022 йил 2 февралда бўлишини маълум қилди. Шунингдек, актёр оила аъзоларини Ҳажга олиб боришни ният қилганини айтди.

«Бугун Аллоҳнинг инояти билан мени бу оламга келишимга, сизларга хизмат қилишдек улуғ неъматга сабабчи бўлган, дунё синовларида мактаб, ҳаёт аталмиш буюк мафкурани ўргатган адибим, пирим, ҳазратим, неъматим, падарим, жоним дадамнинг таваллуд айёми. Менинг орзум ота-онамни, акам ва унинг оиласини Ҳаж ва Умра сафарига, Масжид-aл Ҳаромга олиб бориш. 2022 йил 2 февраль куни тўйим. Худо хоҳласа, ниятим асал ойини ибодат ойи қилиш. Шунча йил мен учун яхши ниятда бўлдингиз шу бугун ҳам шундай бўлади деган умид билан қайси бирингиз учун куйдирги, яна бирингиз учун суйдирги, яна бирортангиз учун суюкли укангиз Азиз Раметов», — дейди у.

Бироқ кейинчалик актёр Instagram’га жойлаган пости остидаги изоҳни ўзгартирди.