Чехияда коронавирус сабабли фавқулодда вазият режими жорий этилади

0

Коронавирус сабабли Чехия ҳукумати 26 ноябрдан бошлаб 30 кунга фавқулодда вазият режимини жорий этади. Бу ҳақда Mlada fronta DNES газетаси хабар берди.

Чехия бош вазири вазифасини бажарувчи Андрей Бабиш бу маълумотни тасдиқлади.

“Чехияда ковид эпидемияси кучайиб бораётгани учун яна фавқулодда вазият режими амал қила бошлайди. Режим жумадан бошлаб 30 кунга жорий этилади”, — деди у.

Чехияда ўтган йили баҳор ва кузда фавқулодда вазият режими киритилган ва 2021 йил 11 апрелда бекор қилинганди.

ТАСС

loading...