Дам олиш кунлари қанда об-ҳаво шароити кузатилади?

0

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Кеча кечқурун Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан нисбатан совуқ ва нам антициклон кириб келди.

Кечаси республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида ёмғир ёғди, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлди. Aйрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кузатилди.

Эрталабга келиб, кириб келган фронт Ўзбекистоннинг энг шарқий ҳудудлари томонига қараб силжиди.

Бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ атрофида бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво булутли, баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари совуқ антициклон республикамиз ҳудудидан аста-секин чекинади. Республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечалари ва эрталаблари ҳарорат бироз салбий қийматларгача пасаяди, кундуз куни эса қуёш нурлари ҳавони 13-15° илиққача иситади. Республиканинг шимолида ҳарорат кечалари 6-9° илиқ, кундуз кунлари 4-7° илиқ атрофида бўлади.