Мабодо, ўлмай қолсанг, кейин бир умр юзимга босиб юрасан…

0

Бир одамнинг хотини касал бўлиб қолибди.
— Мен кетадиганга ўхшайман, мендан рози бўлинг!
— Қўй, ундай дема кампир!
— Ўламан дедимми – ўламан! Мендан яширган сирингиз бўлса, айтинг: гўримга олиб кетаман. Тағин айтмадим деб армон қилиб юрманг!
— Менда қанақа сир бўлиши мумкин?
— Масалан, менга қилган хиёнатингиз…
— Ҳа, шундай де? Тўхта, унда мен бир ўйлаб олай! — дебди-да, чуқур ўйга толибди. — Кечир, кампир, лекин сенга бу сирларимни айтолмас эканман.
— Нега?
— Мабодо, ўлмай қолсанг, кейин бир умр юзимга босиб юрасан…