“Манчестер Юнайтед” янги мураббий борасида бир қарорга келди

0

Москванинг “Локомотив” клуби спорт ва ривожланиш бўйича раҳбари Ралф Рангник фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Тҳе Атҳлетиc хабарига кўра, 63 ёшли мутахассис “Манчестер Юнайтед”ни бошқаришга розилик берган. Томонлар 6 ойлик шартнома имзолайди. Кейин эса мутахассис “Юнайтед” билан яна 2 йиллик битим имзолаб, маслаҳатчи сифатида фаолият юритади.

Манчестер Эвенинг Неwсъга кўра, Рангник аввалига манкунианлар таклифини рад этган, бироқ яхшиланган иккинчи таклифдан кейин розилик берган. Айни дамда “темирйўлчилар” билан шартномани бекор қилиш борасида музокаралар давом этмоқда.

Ралф Рангник “Лейпсиг”даги фаолияти орқали футбол оламига танилган.

 

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here