Начинкасига қўзиқорин ва пишлоқ солиб, товуқ филесидан шоҳона таом тайёрлаймиз

0

Ушбу таомнинг ташқи кўринишиёқ ҳар қандай инсоннинг иштаҳасини очиб юбориши шубҳасиз.

Керакли маҳсулотлар:

қўзиқорин – 200-250 грамм;
пиёз – 1 дона;
ўсимлик ёғи – 2 ош қошиқ;
пишлоқ – 3-4 ош қошиқ;
товуқ филеси  – 4 бўлак;
товуқ гўшти учун зиаворлар;
сариёғ – 1 ош қошиқ;
туз ва зираворлар
Тайёрланш жараёни:

Қўзиқорин ва пиёз майда тўғралади.
Товада ёғ қизидирилиб, қўзиқорин қовурилади.
Пиёз қўшиб, яна 4-5 дақиқа оловда қолдирилади.
Қаймоқли пишлоқ қўшилиб, туз ва зираворлар сепилади ва яхшилаб аралаштирилади.
Товуқ филесига начинка солиш учун ўртасидан бироз кесилади.
Сўнгра начинкалар солиб чиқилади.
Сариёғ ва қолган ўсимлик ёғи товада қиздирилади ва товуқ филелари эҳтиёткорлик билан қизаргунча қовурилади.
Сўнгра қолипга солиб, тахминан 15 дақиқа давомида 220 даража печда пиширилади.

loading...