Қўштепа туманидаги болалар боғчасидан жасад топилди

0

Бу ҳақда туман ИИБ маълумотига асосланиб ҳокимлик манбаси маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 07:00ларда Фарғона вилояти, Қўштепа туманидаги «Қўрғонча» маҳалласи, Пахтаобод кўчасида жойлашган 27-мактабгача таълим ташкилоти биносида бир нафар фуқаронинг мурдаси топилган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки текширувида у ис газидан заҳарланган дея бирламчи хулоса берилган.

Қўштепа тумани ҳокимининг тегишли қарори билан содир бўлган мазкур бахтсиз ҳодисани ўрганиш юзасидан туман комиссияси таркиби ҳам тасдиқланган.

loading...