Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланди

0

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 63-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 13 ёшли ўқувчилардан бири ҳомиладор экани аниқланган.

Самарқанд шаҳридаги 63-умумтаълим мактабида 2008 йилда туғилган ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолганини тасдиқлаган.

Суриштирувларга кўра, қизнинг ҳомиласи 25 ҳафталик бўлган. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлардан мактабга ишчи гуруҳ келиб ҳолатни ўрганиб, муҳокама қилган. Маълумотларга кўра, 13 ёшли ҳомиладор қиз болани туғишини маълум қилган.

Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари мазкур ҳолат юзасидан 26 ноябрь куни аниқ маълумот беришини маълум қилган.

 

loading...