Самарқандда 13 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани юзасидан жиноий иш қўзғатилди

0

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 63-умумтаълим мактабида таҳсил олувчи 13 ёшли ўқувчи қиз ҳомиладор экани аниқланди.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълумотига кўра, 13 ёшли қизнинг ҳомиладор бўлиб қолиши юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Ф.Д.га нисбатан Жиноят кодекснинг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...