Тил катталашишининг сабаби нима?

0

🔘 Тилнинг катталашишини тиббиётда макроглоссия деб аталади. Макроглоссия кўпгина касалликларда учрайди, жумладан:
☑️ туғма гипотиреоз;
☑️ Даун синдроми;
☑️ аллергия ва бошқа касалликларда учрайди.

✅ Бунда тил шиш ҳисобига катталашиб, тиш излари намоён бўлади. Яна пастки жағнинг тўлиқ ривожланмай қолиши ҳисобига тил каттадек туюлиши мумкин. Бу наслий аҳамиятга эга.

✔️ Чақалоқларда эса она томонидан шикоятлар бўлмаса, ўйинқароқлик натижасида тилни чиқариб ўйнаши кузатилади.
Макроглоссия – нафас олиш, ютиниш, чайнаш ва нутқ бузилишига ўз таъсирини кўрсатади.

🔷 Даволашда касалликни келтириб чиқарган омилларни бартараф этиш, стоматолог, эндокринолог ва педиатр маслаҳати керак бўлади.

 

loading...