Ўзбекистонлик ёш шорт-трекчи халқаро мусобақада иккита олтин медални қўлга киритди

0

22-24 ноябрь кунлари Россиянинг Ярославль шаҳрида шорт-трек бўйича “Ёш югурувчи” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда ўзбекистонлик спортчи Алимардон Маҳмудов 2 йўналишда муваффақият қозонди.

Маҳмудов дастлаб 333 метр масофага кечган баҳсда барча рақибларини ортда қолдирди. Шундан сўнг у 500 метрга кечган йўналишда ҳам тенгсиз бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алимардон Маҳмудов Москва вилоятида бўлиб ўтган шорт-трек бўйича болалар ўртасидаги халқаро турнирда учта олтин медалга сазовор бўлган эди.

 

loading...