Арманистон ва Озарбайжон чегара борасида келишиб олди. Россия уларга бош бўлди

0

Арманистон ва Озарбайжон Россия иштирокида йил охиригача чегарани демаркация ва делимитация қилиш механизмларини яратишга келишиб олди

Томонлар минтақадаги транспорт йўлакларини блокдан чиқариш борасида ҳам келишувга эришган.

Россия Федерацияси, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари Қорабоғнинг иқтисодий салоҳиятини очиш учун имкон қадар тезроқ лойиҳаларни ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.

Уч томонлама учрашувда лидерлар Озарбайжон-Арманистон чегарасида барқарорлик ва хавфсизликни ошириш учун қадамлар ташлашга келишиб олди.

Бу ҳақда Путин Алиев ва Пашинян билан учрашувдан сўнг маълум қилди. Келгуси ҳафтада Россия Федерацияси, Арманистон ва Озарбайжон бош вазир ўринбосарлари Москвада йиғилишади.

ТАСС

 

loading...