Фарғонада фуқарони 7 минг долларга чув туширган «уста» ушланди

0

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида 2018 йил баҳор ойларида М.И таниши С.А.нинг ишончига кириб хонадони учун «Акфа» эшик-ромлари ясаб беришини айтган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум бўлишича, М.И ундан жами 7.000 АҚШ доллари пулларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган долларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.