Чироқчида ҳайдовчининг машинасини ойналари ИИБ ходимлари томонидан синдирилгани юзасидан баёнот берилди

0

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ЙПХ ходими ва Миллий гвардия ходимлари томонидан талабига бўйсинмаган ҳайдовчининг машинаси ойналари синдирилгани акс этган видео тарқалган эди.

2021 йил 27 ноябрь куни Чироқчи  туманида давлат рақами 70 D 083 FA бўлган Жентра русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, автотранспорт воситасига тегишли ҳужжатлар тақдим этилиши сўралганда ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан оммани ўзига жалб этиб ўз бошимчалик билан ҳаракатланиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  Суриштирув якуни билан қўшимча маълумот берилади