Жентра ва юк автомобили тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

0

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Ҳодиса шу йил 27 ноябрь куни соат 14:30ларда «Бибиқорасоч» маҳалласида содир бўлди. Китоблик фуқаро бошқарувида бўлган Жентра қувиб ўтиш қоидасини қўпол равишда бузиб, қарама-қарши йўналишда келаётган юк автомашинаси билан тўқнашган. Натижада Жентра ичида бўлган икки фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жентра ва юк автомобили тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

loading...