Марғилон шаҳрида пластик картадан пул ўғирлаган шахс қўлга тушди

0

Марғилон шаҳри. 23 ноябрь куни Х.Д исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 16 ноябрь куни номаълум шахс тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картасини бошқариш имкониятини қўлга киритиб, жабрланувчига сездирмасдан пластик картаси ҳисобида бўлган 600.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «Б» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш.Қ содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...