Қашқадарёда 1,5 млн сўм пора олган спорт мактаби директори 5 йилга қамалди

0

Қашқадарё вилояти Китоб туманида пора олган директор қамалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, тумандаги спорт мактаби директори фуқарони ишга қабул қилиш учун 1,5 млн сўм талаб қолган. Директор сўралган пулларни олаётганда ушланган.

Унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми (Пора олиш) билан жиноий иш қўзғатилган ва айбдор деб топилган. Суд қарорига кўра у 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва 2 йилга масъул лавозимда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган.