Тошкент вилоятида ёш келин-куёв бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

0

Тошкент вилоятида навбатдаги фожиали ҳодиса юз берди. Бу ҳақда бош прокуратура хабар қилди.

Маълум бўлишича, Оққўрғон тумани Султонобод маҳалласида ёш келин-куёв вафот этган. Уларнинг жасади 26 ноябрь куни ўз уйида топилган.

Таъкидланишича, 1995 йилда туғилган эркак ва унинг турмуш ўртоғи, 1997 йилда туғилган қиз ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлган. Ҳозирда терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

loading...