Товон нима сабабдан оғрийди?

0

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Сабаблари:
Товон оғришига оёқ кийимнинг пошнаси ҳаддан ташқари баланд ва қаттиқ бўлиши, раққосалар, спортчи, югурувчиларда доимий шикастланишлар, боланинг ёшлигидан юзага келган ясси оёқлик касаллиги, турли юқумли касалликлар, подагра, товон тўқимасининг яллиғланиши, Ахилл пайининг яллиғланиши, товон терисининг қуришиб ёрилиши сабаб бўлиши мумкин.

– Олдини олиш учун: қулай сифатли пойабзал кийиш, жисмоний машқлар билан организмни зўриқтирмасдан шуғулланиш, ётишдан олдин товон терисини юмшатувчи ва озиқлантирувчи геллардан фойдаланиш, кальций, минераллар, А, Д, Е, витаминларига бой маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим.

«Соғлом ҳаёт»

loading...