Австралияда аёл болалари билан карантинда бўлган меҳмонхонани ёқиб юборди

0

Aвстралиянинг Кейнс шаҳрида (Квинсленд) 31 ёшли аёл карантиндагилар учун меҳмонхонага ўт қўйди.

Воқеа 28 ноябрь куни эрталаб содир бўлган. Aёл икки фарзанди билан жойлаштирилган хонадаги каравот тагида олов ёқди. Натижада ёнғин Pacific Hotel Cairns карантин меҳмонхонасининг бир қисмини йўқ қилди, 160 киши эвакуация қилинишига тўғри келди, ҳеч ким жабрланмади.

Аёлнинг мақсади ҳозирча номаълум, бироқ Reuters агентлигининг ёзишича, аёл бир неча кун карантинда бўлган ва у билан боғлиқ муаммолар юзага келган, буни расмийлар «ҳал қилган». Aёл ҳибсга олинган, унинг болалари полиция васийлигида.

korrespondent.net

 

loading...