Денов туманида қурилиш моллари ва бошқа нарсаларни ўғирлаган шахс аниқланди

0

Денов туманида 2021 йил 4 ноябрь куни, туманнинг “Чағаниён” маҳалласида яшовчи, Г.Гулбой (исм-шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 3 ноябрь куни яшаш уйидан 1.400.000 сўмлик 1 дона сув бочкаси, 400.000 сўмлик темир печкаси, 750.000 сўмлик акфа эшиги ва 2.500.000 сўмлик арматура, кафель, ва цемент маҳсулотларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирликни, туманнинг «Сурнайтепа» маҳаллада яшовчи, Д.Даврон ўғирлаб кетганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далиллар олинган.

6 ноябрь куни Д.Давронга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...