Карантин қайта жорий қилинмоқда!

0

Ўтган ҳафтадан буён дунёда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият янада мураккаблашиб бормоқда.
Жанубий Африка миллий юқумли касалликлар институти олимлари томонидан сешанба куни «omicron» штамми қайд этилиши сабаб бўлди. Олимларнинг айтишича, бу касаллик ОИТСга чалинган кишида аниқланиб, мутацияга киришган.

Шу тариқа жума куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда йиғилиш чақирди. Бу ерда жаҳоннинг етакчи олим ва мутахассислари томонидан янги штамм муҳокама қилинди.

Дастлабки хулосаларга кўра, «omicron» жуда кўп мутацияларни ўз ичига олган ва «дельта» штаммидан ҳам кўра юқумлироқдир.

Янги версия аллақачон Африкадан бошқа қитъаларга ўтиб улгурган.

Масалан, ўтган ҳафта сўнгида Бельгия, Германия, Италия, Нидерландия, Буюк Британия, Чехия, Дания сингари қатор давлатларда «omicron» штамми билан касалланиш ҳолатлари аниқланди.

Шу сабабли Россия, Германия, Исроил, Буюк Британия, Сингапур, Баҳрайн, Италия, Нидерландия, Марокаш, Франция, Чехия, Австрия, Малайзия, Саудия Арабистони, Швейцария, Туркия, Канада, АҚШ, БАА, Миср, Аргентина, Бразилия, Австралия каби давлатлар борди-келдида, аэропортларда турли чекловлар жорий қилди.

Масалан, Буюк Британияда исталган хорижий давлатдан келган киши ПЗР тестини топшириши ва салбий натижа олинмагунча ўзини изоляция қилиши шарт. Шунингдек, ҳукумат жамоат жойларида яна ниқоб тақишни жорий этади. Бу ерда вакцина олганидан буён 6 ойдан кўп вақт ўтган ва 40 ёшдан ошган аҳоли вакилларига қайта эмланиш тавсия қилиниши ҳам айтилмоқда.

Шунингдек, Россия эса кечадан Африканинг қатор мамлакатлари, қолаверса, Гонконгдан чет элликларнинг ўз ҳудудига киришини чеклаб қўйди. Исроил ҳукумати ўз чегараларини 14 кунга ёпиб қўйишини эълон қилган бўлса, Қувайт 9 давлат билан авиақатновни тўхтатди. Марокаш ҳам бу сафга қўшилди.

Швейцария янги штамм туфайли Чехия, Буюк Британия, Нидерландия ва Малавидан келган саёҳатчиларга чекловлар жорий қилди.

Япония эса 30 ноябрдан мамлакатни хорижликлар учун ёпади.

loading...