Қашқадарёда «Гаи»ларга янги раҳбар келди. Аввалги раҳбар қаерга кетди?

0

Полковник Садиров Азиз Сирожиддинович Қашқадарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
У тайинловга қадар Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввал бу лавозимда Ахмат Саатов фаолият кўрсатган. У 2020 йил август ойидан буён раҳбар бўлиб ишлаб келаётганди. Унинг нега ишдан кетгани ёки бўшатилгани ҳақида ҳали аниқ маълумот берилмади.

 

loading...