Райҳон Муниса Ризаева билан ярашгaни ҳақидаги саволларга жавоб берди

0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Instagram саҳифасида Муниса Ризаева билан ярашгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасига «7 юлдуз» концертидан видео жойлади. Ўша пост остидаги обуначисининг Муниса Ризаева билан яшашгани ҳақидаги саволига жавоб берди. Райҳон ҳеч ким билан жанжаллашмаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, фақат концерт ташкилотчиси Даврон Кабулов туфайли дуэтга рози бўлган.

«Биринчидан, мен ҳеч ким билан жанжаллашмаганман. У бутун мамлакат олдида мени ҳақорат қилган. Иккинчидан, фақат концерт ташкилотчиси Даврон Кабулов туфайли дуэтга рози бўлдим», — дейди хонанда.

Шунингдек, Муниса Ризаева Райҳон билан ярашгани ҳақидаги саволларга жавоб берганди.

Aввалроқ Райҳон Instagram сaҳифасига «7 юлдуз» шоу концертига тайёргарлик жараёнидан видео жойлаганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева ҳамда Райҳон яккахон концертини қачон беришини маълум қилганди. Шу билан бирга, Муниса Ризаева нега сингиллари билан гаплашмаётганини айтганди.

loading...