Сергелидаги ҳодисада жабрланганларнинг ўн нафари оғир аҳволда

0

Бугун Сергели туманида жойлашган ишчилар ётоқхонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ёнғинга газ қувурларининг носозлиги туфайли хонага газ тўпланиши ва бунинг оқибатида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши сабаб бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу нохуш ҳодиса туфайли жабрланганларнинг саломатлигини жиддий назоратга олди, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Хусусан, ёнғин натижасида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган 18 нафар фуқаро дарҳол Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилди. Айни пайтда барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажа жараёнлари давом этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғиндан жабрланган шахсларнинг барчаси эркак киши бўлиб, уларнинг 10 нафари реанимация бўлимида даво муложаларини олмоқда.

loading...