Собиқ директор 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Сабаб ўша биз билган…

0

Аввалроқ Китоб туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида тумандаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори М.Х нинг ўз хизмат хонасида  фуқаро У.Б.дан спорт мураббийи лавозимига ишга киритиб қўйиш учун 1 миллион 500 минг сўм миқдордаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олингани маълум қилинган эди.

Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, яқинда Жиноят ишлари бўйича Китоб тумани судида Ғ.Остонов раислиги остида ушбу ҳолатга оид суд иши кўриб чиқилди.

Унга кўра, судланувчи М.Хга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

loading...