«Улуғбек Қодиров билан олишаман деганман». Азамат Ахроров кинога кириб келиши ҳақида гапирди

0

У Улуғбек Қодировга ҳавас қилмаганини айтди.
Актёр Азамат Ахроров YouTube’даги «Salom live» лойиҳасига берган интервьюсида кинога Улуғбек Қодиров билан олишиш мақсадида киргани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, у Улуғбек Қодировга ҳавас қилмаган. Азамат Ахроров актёрдан қайсидир томонлама ўтишга ҳаракат қилганини айтди. Шунингдек, актёр ўзига-ўзи кумир эканини таъкидлади.

«Йўқ, мен у актёрга ҳавас қилмаганман. Мен у билан олишаман деган ниятим бўлган. У актёрдан қандайдир миқдорда ўтишим керак. Ҳозир ўтдим ёки ўтмадим деёлмайман. Мен у одамни киноларда кўрардим. Нимага мен у каби машҳур бўлолмайман ёки нега у ўйнаган киноларни ўйнолмайман? Улуғбек Қодиров актёр сифатида ҳам кучли. Кумир бўлса, ҳавас бўлади. Менда кумир йўқ. Чунки мен ўзимга кумирман. Мисол учун, инсонийлик тарафдан отам менга кумир. Бошқа томондан ўзимга ўзим кумирман. Улуғбек Қодировни биринчи курслигимдан, ўша актёрдек бўламан деганман. У Улуғбек Қодиров бўлса, мен Азамат Ахроров бўламан деганман. Агар у каби бўламан деганимда ҳеч ким бўлолмасдим», — дейди у.

loading...