Яна порахўрлик! 319,7 млн сўмни ўзлаштирган раҳбар ўринбосари ушланди

0

Корхонанинг 319,7 млн сўмини ўзлаштирган раҳбар ўринбосарининг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.

Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М-С.” МЧЖ раҳбари ўринбосари Б.И. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2021 йилнинг март-октябрь ойларида МЧЖнинг 319,7 млн сўм пул маблағини банк пластик картасига ўтказиб, ўзларининг манфаатлари йўлида сарфлаб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.