Янгиариқ туманидан топилган ота ўз масъулиятини ҳис этди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг қарорига асосан, қарздор Э.Дурдиевдан ундирувчи М.Aбдуллаеванинг фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Боғот туман бўлими иш юритувига 05.09.2020 йилда келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб тарафларга юборилган.
Қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида Қонуннинг 21-87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва улардан келган жавобларда қарздорга тегишли мол-мулклар аниқланмаган.
Қарздорга бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш хуқуқи вақтинча чекланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг яшаш манзилида бўлмаганлиги сабабли, қарздорга нисбатан Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан юқорида қайд этилган қидирувдаги шахс, олиб борилган тезкор қидирув натижасига кўра, қарздор Э.Дурдиев Янгиарик туманида хуфиёна равишда истиқомат қилаётганлиги аниқланиб, Бюронинг Боғот туман бўлимига олиб келинди.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор 7.591.000 сўм алимент пулларини ундирувчи М.Абдуллаеванинг номида очилган банк картасига ўтказиб берилиши таьминланди.

loading...