Алла Пугачёва ва Максим Галкин ажрашаётгани ростми?

0

Улар 10 йилдан буён бирга ҳаёт кечиради.
Жаҳонга машҳур «Россия Примадоннаси» Алла Пугачёва ва сатира йўналишида ижод қилувчи актёр Максим Галкиннинг ажрашаётгани тўғрисида миш-мишлар тарқалди. Санъат оламида таниқли бўлган жуфтлик ҳақида тарқалган бу хабар ёлғонлиги маълум бўлди.

Алла Пугачёва ва Максим Галкин шу йилнинг 23 декабрида турмуш қурганининг 10 йиллигини нишонлайди. Бироқ ижтимоий тармоқларда улар ҳақида турли хил гап-сўзлар тарқалди. Рус эстрадасининг 72 ёшли хонандаси Алла Пугачёва турмуш ўртоғи Максим Галкин билан ажрашиши ҳақида тарқалган гап-сўзларни рад этди. Унинг оиласи билан яқин муносабатда бўлган хонанда Александр Медведев ҳам бу ҳолатнинг мутлақо ёлғонлигини айтган.

Маълумот учун, Алла Пугачёва 2011 йилда актёр Максим билан турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг Элисабет ва Гарри исмли эгизак фарзанди бор. Хонанда ҳозир ҳам ижодий фаолиятини давом эттирмоқда ва янги мусиқий альбом устида ишламоқда.

Аввалроқ, Филипп Киркоров Алла Пугачёванинг нима сабабдан мусиқий театрдан кетганини айтгани ҳақида хабар берилган эди.

loading...