Ишга киришганидан 7 соат ўтиб истеъфога чиққан Швециянинг биринчи аёл бош вазири қайта сайланди

0

Швециянинг собиқ бош вазири Стефан Лёвен лавозимидан кетганидан сўнг, социал-демократларнинг янги раҳбари ва молия вазири Магдалена Андерссон 24 ноябрь куни Швеция бош вазири этиб сайланди. У мамлакат тарихидаги биринчи аёл бош вазирга айланди.

Ноябрь бошида Швеция Бош вазири Стефан Лёвен истеъфо берган эди. У Швеция Социал-демократлар партиясини 2012 йилдан бери бошқариб келган. Унинг раҳбарлигида партия 2014 ва 2018 йилги сайловларда ғалаба қозониб, Лёвен Бош вазир сифатида фаолияти олиб борган.

Сўнгги вақтлардаги сўровномаларга кўра партияга нисбатан фуқаролар ишончи пасая бошлаган. Шу сабабли, Лёвен ўз истеъфосини 2022 йилдаги сайловлар олдидан янги лидер зарур эканлиги билан изоҳлади.

Эътиборлиси, Швециянинг биринчи аёл бош вазири Магдалена Андерссон ўз лавозимига киришганидан бир неча соат ўтиб 24 ноябрнинг ўзидаёқ истеъфога чиқди.

29 ноябрь куни ишга киришганидан бир неча соат ўтиб истеъфога чиққан Швециянинг биринчи аёл бош вазири Магдалена Андерссон яна қайта бош вазир этиб сайланди.

РИА Новости

loading...