Ким нима деса, кўниб кетаверманг!

0

Аждарҳо ўрмонда бўрини тутиб олиб шундай деди:
– Қара, сени дафтаримга ёзиб қўяман: «Бўри, кулранг, бир дона». Бугун тушликга келасан ва мен сени ейман. Тушундингми?
– Тушундим…
– Саволлар борми?
– Йўқ…
Бўри хафа бўлиб кетди.
Аждарҳо ўрмонда сайр қилишда давом этди. Тулкини кўриб қолди .
– Тулки, сени ҳам ёздим: «Тулки, малла, думли, бир дона». Бугун кечки овқатга келасан ва мен сени ейман. Тушундингми?
– Ҳа
– Саволлар борми?
– Йўқ…
Тулки ҳам хафа бўлиб кетди.
Аждарҳо йўлида давом этди. Ўрмонда яна қуённи ушлаб олди ва деди:
– Қуён, мен сени ҳам ёзиб қўйяпман: «Қуён, кул ранг, узун қулоқ, бир дона». Эртага меникига нонуштага келасан ва мен сени еб қўяман. Тушундингми?
– Ҳа.
– Саволлар борми?
– Бор. Келмасам бўладими?
– Ҳиммм… Бўлади! Унда сени ўчирвораман

 

 

loading...