МИБ томонидан Фарғонада қарздорнинг “Malibu”си хатланди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 18.05.2021 йилдаги қарздор Ж.Ш.дан ундирувчи “Microfin” МЧЖ фойдасига 63,0 млн. сўм қарз ундириш тўғрисида ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати ижроси юзасидан қарздор Ж.Ш. суд қарорида кўрсатилган қарзни тўлаб бериши ҳақида огоҳлантирилган бўлсада, қарздорлик бартараф этилмаган.
Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, “Malibu-2” русумли автомашина қарздорлик эвазига хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.
Ҳозирда қайд этилган автоулов баҳоланиб, реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

loading...