Муҳаммад Салоҳ — мухлислар талқинига кўра Англияда 2021-йилнинг энг яхши ўйинчиси

0

Муҳаммад Салоҳ — мухлислар талқинига кҒра Англияда 2021-йилнинг энг яхши ўйинчиси.

“Ливерпул” ҳужумчиси Англия ва Уелс футбол мухлислари ассотсиатсияси талқинига кўра 2021-йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Мисрлик футболчи бу совринни иккинчи марта қўлга киритди. Салоҳ 2018-йилда ҳам ушбу совринга эга чиққанди.

Муҳаммад соврин учун курашда Мейсон Маунт (“Челси”), Микаил Антонио (“Вест Ҳем”), Фил Фоден, Рубен Диаш (иккиси – “Манчестер Сити”) ва Юри Тилемансни (“Лестер”) ортда қолдирди.