Нима учун автомобил етказиб берилмаяпти: UzAuto Motors сабабини маълум қилди

0

UzAuto Motors ноябр-декабрда автомобил етказиб берилишини кутаётган харидорларга баёнот билан чиқди.

Компания автомобилни етказиб бериш бўйича илгари тузилган шартноманинг 1.2 бандига мос равишда шартномага 3.1.1 бандни киритишга мажбурлигини маълум қилди.

📝““UzAuto Motors”га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли, яримўтказгичлардан тайёрланган бутловчи қисмлар етишмовчилиги ҳамда глобал логистика муаммолари сабабли, компания 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган автомобилларнинг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур.

“UzAuto Motors” ушбу экстремал чора истеъмолчилар томонидан тўғри тушунилиб қабул қилинишига умид қилмоқда”, – дейилган баёнотда.

 

loading...