Pfizer омикрон-штаммга қарши вакцина ишлаб чиқиш арафасида

0

Pfizer фармацевтика компанияси раҳбари Альбер Бурла коронавируснинг янги омикрон штаммига қарши вакцина ишлаб чиқиш бошланганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, вакцина 100 кундан камроқ вақт ичида тайёр бўлиши мумкин.

Аввалроқ Pfizer Европа Иттифоқи билан тузган шартномага кўра омикрон штаммининг хавфлилиги исботланса, унда ўз вакцинасини 100 кун ичида янги штаммга мослаштириши кераклиги маълум қилинган. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Ригадаги матбуот анжуманида айтиб ўтган.

Унинг таъкидлашича, олимлар 2-3 ҳафта ичида янги штамм ҳақида зарур маълумотларни йиғишлари, Европа Иттифоқи давлатлари эса эмлаш, қайта эмлаш ва санитар чораларни фаоллаштириши керак.

Коронавируснинг “омикрон” деб ном олган янги B.1.1.529 штамми дастлаб Африка жанубида аниқланди. У кўплаб мутацияларга эга бўлиб, ҳозирда у билан касалланиш ҳолатлари Европанинг бир қатор давлатларида, Ҳонгконг, Исроил ва Австралияда қайд қилинган.

gazeta.ru

loading...