Равшан Ибрагимов: “Фестиваль ва кўрик-танловлар янги истеъдодларни юзага чиқаради”

0

Кинематография агентлиги томонидан ёш ижодкорлар учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Шунингдек, охирги йиллар кинофестиваллар, танловлар ва янги лойиҳалар асосида питчинглар мунтазам равишда ўтказилиб келинади.

Ижодкор Равшан Ибрагимов янги имкониятлар ҳақида сўзлаб берди (https://telegra.ph/Qisqa-metrajli-filmlar-11-30): «Кинематография агентлиги ҳузуридаги «Ёшлик» киностудияси ДУК томонидан ўтказилаётган бир қанча янги лойиҳалар ёш ижодкорлар учун янги имкониятлар эшигини очади. Жумладан, «Дебют», «Кино 5 кунда», «Янги Ўзбекистон – ёшлар нигоҳида» сингари бир қанча фестиваль ва кўрик-танловлар янги истеъдодларни юзага чиқаради.

Шу билан бирга, кино соҳасининг тажрибали ижодкорлари томонидан ёшлар кинолабораториясида маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, турли учрашувлар ҳам ўтказиляпти.

Мен ёш ижодкорлар билан бирга, агентлик буюртмасига биноан суратга олинган “Олимпиада”, “Скрипка” каби қисқа метражли фильмларда ишладим. Ўйлайманки, кино соҳасидаги янги лойиҳаларимиз янада кўпаяверади”

Маълумот учун, 2021 йилда жами 48 та қисқа метражли фильм, Зумраша киножурналининг 3 та сони, 1 та буюртма асосидаги ҳужжатли фильм, 12 та ижтимоий ролик ишга туширилган ва якунланган, шу кунларда яна 11 та қисқа метражли фильм, 2 та буюртма асосидаги ҳужжатли фильм устида ёш ижодкорлар томонидан иш олиб борилмоқда. Бу кўрсаткичлар ўтган 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 5 баробарга кўпроқ.

 

loading...