Респиратор аллергоз қандай касаллик?

0

 Респиратор аллергоз – умумий термин бўлиб, аллергенлар (чанг, ўсимликлар чанги, уй ҳайвонлари) сабабли юзага келадиган пастки ва юқори нафас йўллари касалликларидир.

 Респиратор аллергоз қуйидаги касалликларни ўз ичига олади:
-Аллергик ларингит;
-Аллергик ринит;
-Аллергик трахеит;
-Аллергик бронхит.

Кузатиладиган шикоятлар:
-аксириш;
-бурун қичишиши;
-бурун битиши;
-йўтал;
-ҳуштаксимон хириллашлар;
-нафас олиш қийинлиги;
-кўч ачишиши, кўз қичишиши.

Юқоридаги шикоятлар кузатилса, аллерголог шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

SoglomHayot

loading...