Сирдарё вилоятида ноқонуний пиротехника буюмларини сотаётган шахс қўлга олинди

0

Сирдарё вилояти ҳудудида ушбу тадбирларни ўтказиш мақсадида Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик бошқармаси, Божхона бошқармалари ҳамкорлигида 2021 йил 19 ноябрдаги қўшма режаси тузилган бўлиб, ушбу чора-тадбир асосида вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар давомида жорий йилнинг 28 ноябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ ва Божхона хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида тадбир ўтказилди.

Ушбу ўтказилган тадбирга кўра Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 4-мавзе Бўстон МФЙда яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро Э.Ш ўзини бошқарувида бўлган «Нексия-1» русумли автотранспорт воситасида 4 хил турдаги жами 48060 дона шундан: 20 дона «7 Shots» салюти, 20 дона «С новым годом» салюти, 20 дона «Золотой песок» салюти ҳамда 80 блок 48000 дона «Британик» номли жами қиймати 22.000.000 сўмлик пиротехника маҳсулотларини ноқонуний равишда сотаётганлиги аниқланиб, тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ҳозирда суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...