Тошкентда янги автобус йўналишлари йўлга қўйилади

0

Қайд этилишича, ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан пойтахтдаги йўналишлар тармоғи босқичма-босқич муқобиллаштириб борилмоқда.

Пойтахт аҳолисининг 36 фоизи жамоат транспортларидан фойдаланади. Яъни, ҳозирда Тошкент шаҳрида 138 таси автобус йўналиши мавжуд. Бу ҳақида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар аҳолисидан келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар шаҳар транспорт бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилган. Натижада, янги йўналишлар ташкил этиш учун эҳтиёжлар борлиги аниқланиб, йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 7 та янги автобус йўналиш чизмаси ишлаб чиқилган.

Янгидан ташкил этилиши кутилаётган автобус йўналишлари қуйидагилар:

1. Машинасозлар метро бекатидан Мирзо Улуғбек туманидаги Баркамол маҳалласигача.

Йўналиш масофаси: 14,3 км

2. Чилонзор метро бекатидан Учтепа туманидаги Бирлик мавзесигача.

Йўналиш масофаси: 6,9 км

3. Сергели туманидаги 5-бекат метро бекатидан Янгиҳаёт туманидаги Гулзор маҳалласигача

Йўналиш масофаси: 16,4 км

4. Яшнобод туманидаги Қўйлиқ деҳқон бозоридан Янгиҳаёт туманидаги Гулзор маҳалласигача.

Йўналиш масофаси: 11 км

5. Сергели туманидаги 3-бекат метро бекатидан Яшнобод туманидаги Мўйноқ кўчасигача.

Йўналиш масофаси: 8,3 км

6. Юнусобод деҳқон бозоридан Юнусобод туманидаги Тикланиш маҳалласигача.

Йўналиш масофаси: 5,8 км

7. Мирзо Улуғбек туманидаги Эко бозордан Мирзо Улуғбек туманидаги Улуғбек кўчасигача.

Йўналиш масофаси: 12,5 км

loading...