Тошкентда янги метро йўналиши қурилади

0

Тошкентда метронинг янги линияси қурилади. Бу ҳақда ОАВда хабар қилинди.

Янги линия қурилиши учун умумий ҳисобда 354,3 млн доллар ажратилади. Метро қурилиши учун 208,3 млн доллари давлат бюджетидан ажратилади. Қолган маблағлар имтиёзли асосда кредит кўринишида олинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳукумат Чилинзор метро линиясини Буюк ипак йўлидан ТТЗгача узайтиришни режалаштираётгани айтилган эди. 15 ноябрь куни давлат раҳбарига бу бўйича лойиҳа тақдим этилган эди.

loading...