Абхишек Баччан у учун дунёдаги энг гўзал аёл кимлигини айтди

0

Абҳишек Баччан ва Айшвария Рай 14 йилдан буён бирга ҳаёт кечиради.
Болливуднинг истеъдодли актёрларидан бири Абҳишек Баччан турмуш ўртоғи актриса Айшвария Рай ҳақида гапирди.

Абҳишек Баччан Ҳиндистоннинг маҳаллий телеканалларида эфирга узатиладиган кўрсатувларининг бирида иштирок этди ва унда турмуш ўртоғи латофатли ва таниқли актриса Айшвария Райнинг гўзаллиги ҳақида фикр билдирди. Кўрсатувга ташриф буюрган актриса Санжананинг турмуш ўртоғи Абҳишек Баччанга Санажанинг Айшварияга ўхшашини айтган. Бунга жавобан эса Айшавария Рай у учун дунёдаги энг гўзал аёл эканини айтган.

«Айшвария Рай мен учун дунёдаги энг гўзал аёл. У ҳеч кимга ўхшамайди. Чунки турмуш ўртоғимда ўзгача жозиба бор. Мен уни бошқалар билан солиштирмайман», — дейди Абҳишек Баччан.
Маълумот учун, aктриса Айшвария Рай ва Абҳишек Баччан 2007 йилда турмуш қурган ва шу йили улар турмуш қуганининг 14 йиллигини нишонлади. Уларнинг ҳозир 1 нафар қиз фарқзанди бор. Боллливуд кино оламининг таниқли жуфтлиги ҳақида янги-янги гап-сўзлар тарқалади, бироқ улар ҳар доим бу миш-мишлар ёлғонлигини маълум қилади.

loading...