Ана бўлмаса! Эркак ўз аёлини кўкрак қафасига пичоқ уриб, ўлдирди

0

Бухоро Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда вилоят прокурори Ғиждувон туманида содир бўлган ушбу мудҳиш қотиллик жиноятини жамоатчилик иштирокида муҳокама қилишди.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 27 ноябрь куни тахминан соат 12:00 ларда 1978 йилда туғилган Р.Н. ва унинг турмуш ўртоғи 1975 йилда туғилган Р.З. лар ўзлари истиқомат қилиб келаётган хонадонда ўзаро келишмовчилик сабаб жанжаллашиб қолишади.  Жанжал вақтида Р.З. ўз аёлини чап кўкрак қафаси юқори қисмига ошхона пичоғи билан 1 маротаба уриб оғир тан жароҳати етказади.

Суд тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, марҳума Р.Н. ўткир санчиб кесувчи жисм таъсирида чап кўкрак юқори қисмидан олган жароҳати оқибатида келиб чиққан ўткир ички ва ташқи қон кетиши натижасида вафот этганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан судга оид тиббий, криминалистика ҳамда биология экспертизалар тайинланган бўлиб, туман прокуратураси томонидан фуқаро Р.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

loading...